Ушбу ахборот тизми Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 мартдаги “2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини Ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини “илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-5953-сонли Фармонига асосан яратилган.
Тизим Ўзбекистон Республикасининг “Электрон парламент” тизимининг таркибий қисми ҳисобланиб, амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси “Электрон ҳукумат” тизими, бевосита Жисмоний шахслар электрон базаси билан интеграция қилинган. Шунга кўра тизимда Ўзбекистон Республикаси резидентларининг шахсий маълумотлари қайта ишланади.
Тизим фойдаланувчиларнинг доимий яшаш манзили асосида сайловчиларнинг сайлов округи ва депутатини аниқлайди. Фойдаланувчилар тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси электрон ҳукумат фойдаланувчиларининг Ягона идентификация тизимидан (id.egov.uz) олинади, улар қуйидагилардан иборат:
1. F.I.O.
2. Жисмоний шахсни шахсий идентификация рақами (ЖШШР)
3. Доимий яшаш манзили